Президент Ислом Каримов Мустақиллик байрами муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида қарор чиқарди.
Президент Ислом Каримовнинг қарори кўра, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида 2016 йил 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2016 йил 2 сентябрь, жума кунига кўчирилди.
2016 йил 4 сентябрь, якшанба эса куни иш куни деб эълон қилинди.