Спортчи Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасига жойлаштирилган.
QALAMPIR.UZ аниқлаган маълумотларга қараганда, спортчи Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасининг Хирургия бўлимига жойлаштирилган. Тананинг сон ва думба қисмидан жароҳатланган. Унинг ҳолати стабил экани айтилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов устидан прокуратура назорати ўрнатилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 июнь кунидан 21 июнь кунига ўтар кечаси Юнусобод туманида жойлашган тунги клублардан бирида жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлик ва тартибсизлик келтириб чиқаргани учун қўлга олинган. Мурод Хонтўраевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) тартибида жиноят иши қўзғатилган
Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, М.Хонтўраевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) 3-қисми “а” бандида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди.
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди Мурод Хонтўраевга энг кам ойлик иш ҳақининг 94 баробари миқдорида 16 190 560 сўм (172 240 сўм ҳисобида) жарима жазоси тайинлаганди.