...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Оғуфуруш” қўлга олинди


20:56, 21.11.2017 Жамият
 4 894

Ҳамроев Эркин Баҳодировичга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш билан шуғулланиб келган 1984 йилда туғилган Ҳамроев Эркин Баҳодирович Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди.
 
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаш ҳолати  Э.Б.Ҳамроевга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб бошланган.
 
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Э.Б.Ҳамроев қўлга олиниб, унинг яшаш хонадони текширилган вақтда, уйида 95 дона гугурт қутиларига солинган, сотиш мақсадида сақлаб келаётган, умумий оғирлиги 203,41 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси аниқлаб олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Э.Б.Ҳамроевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми (гиёҳвандлик воситаларини озгинадан кўпроқ миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш) ва 25, 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) билан айблов эълон қилинган.
 
Тошкент шаҳар ИИББнинг матбуот хизмати хабарига кўра, Э.Б.Ҳамроевга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Мирзо Улуғбек туман ИИБ Марихуана 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар