Россиялик телеижодкорлар навбатдаги “Пора в отпуск” кўрсатуви сонини Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва туристик хизматларига бағишлади.
Кўрсатув ижодкорлари Бухоро вилоятида палов тайёрлаш жараёни ҳамда Хива шаҳридаги хон саройида саҳналаштирилган томошалар билан яқиндан танишди.
“НТВ” телеканали ижодкорлари Мўйноқ туманидаги “Кемалар қабристони” номи билан танилган ноёб экспонатларни ҳамда Орол денгизи мавжларида чўмилиш ва соҳилда тикилган ўтовларда тунаб қолишда юз берган қизиқ воқеаларни тасвирга олдилар.
Ушбу телекўрсатув орқали телетомошабинлар Ўзбекистоннинг бой ва ранг-баранг туризм салоҳиятини, туристик хизматларини тасаввур этиш имкониятига эга бўлишади.