...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Наво” телеканали об-ҳаво маълумотларини тақдим этишда хатоликка йўл қўйди


18:52, 29.06.2016 Жамият
 8 363

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тасарруфидаги телеканалларда об-ҳаво маълумотларини тақдим этишда бундай хатолик биринчи бор учраётгани йўқ.

Бугун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тасарруфидаги “Наво” телеканалида об-ҳаво маълумотларини эфирга узатиш чоғида хатоликка йўл қўйилди. Бу ҳақда томошабинлар ижтимоий тармоқлар орқали хабар қилишди. 
 
Интернет фойдаланувчилари тармоққа жойлаштирган суратлар ва изоҳларга қараганда, “Наво” телеканалида 31 июнь куни учун об-ҳаво маълумотлари тақдим этилган. Бу ҳолатда телеканал ижодкорлари июнь ойи 30 кундан иборат эканини унутган кўринади.
 
Айни дамда ижтимоий тармоқдаги суратлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кимдир ижодкорларни ҳам тушуниш кераклигини, иш бор жойда камчиликлар ҳам учраб туришини, бу телеканаллардаги хатолар айрим нодавлат телеканаллар йўл қўяётган хатолар олдида ҳеч нарса эмаслигини айтса, бошқалар “Наво” канали учун бу ҳолат уятли эканини, умуман олганда, об-ҳаво янгиликларида бундай хатоларга йўл қўйиш ҳолати биринчи марта учрамаётганини ёзиб қолдирган.
 
Биз мазкур масала юзасидан телеканал билан боғландик.
 
“Сиз айтган хатоликдан хабар топганимиз заҳоти уни бартараф этдик. Техник жараён билан боғлиқ бўлган бундай ҳолат учун навбатчиларга чора кўрилди”, дейди гўшакни кўтарган телеканал ходими Бекзод Ибрагимов.
 
Дарҳақиқат, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тасарруфидаги телеканалларда об-ҳаво маълумотларини тақдим этишда бундай хатолик биринчи бор учраётгани йўқ. Бундан бир неча ой аввал, аниқроғи, 3 март санасида “Спорт” телеканалидаги об-ҳаво маълумотларида Тошкент вилоятида +221 даража иссиқ бўлиши айтилган эди. Ўшанда ҳам кўрсатувнинг эфирга узатилишига масъул бўлган ходимларга раҳбарият жиддий чора кўрган. 

Теглар:Наво телеканали Спорт телеканали Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар