Сўнгги вақтларда кузатадиган бўлсак, ЎзМТРКда фаолият юритувчи кўплаб журналистлар танқидий материаллар тайёрлашга бел боғлаган.
Бунга сабаб эса, “Ўзбекистон” телерадиоканали орқали эфирга узатилган “Таҳлилнома” кўрсатувида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов ҳамда бугунга қадар юритилган сиёсат нохолис ва асоссиз танқид қилинган, деб тахмин қилинмоқда. Шу боис, президент Шавкат Мирзиёев уни маддоҳликка йўл очиб бергани учун ишдан бўшатган. Бироқ, бу маълумотлар ҳали тасдиқланганича йўқ ва истеъфо сабаби аниқ келтирилмади.
Сўнгги вақтларда кузатадиган бўлсак, ЎзМТРКда фаолият юритувчи кўплаб журналистлар танқидий материаллар тайёрлашга бел боғлаган. Албатта, бу яхши. Бироқ, танқидий мулоҳаза юритишга салоҳияти етмайдиганлар ҳам шуҳрат қозониш мақсадида танқидчига айланаётганлари бироз кишининг ғашини келтиради. Шу вақтгача лом-мим демай, баландпарвоз мавзулар атрофида айланаётганлар, бирданига ботирга айланишлари таажжубли ҳолат эмасми? Ишонамизки, холис ва ҳаққоний ёритилган танқидий мавзуларгина ўз томошабинини топади ва муаммолар қуршовида қолмайди. Буни ҳақиқий журналистлар жуда яхши билишади.
Тез фурсатда Хуршид Мирзоҳидовнинг нима учун раҳбарлик лавозимидан четлатилгани аён бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Хуршид Мирзоҳидов шу йилнинг февралида 12 йил давомида телевидениега раҳбарлик қилган Алишер Хўжаев ўрнига раҳбар этиб тайинланган эди.