...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: Андрей Малахов “Пусть говорят”ни тарк этмоқчи, Россия ва Хитой чегарасида йўлбарслар боғи яратилади


10:20, 03.08.2017 Олам
 2 815

31 июль куни Андрей Малахов “Первый канал”ни тарк этиб, “Россия 1” телеканалига ўтиши ҳақида маълум қилган эди.

 
1. Разведка ишлари бўйича Оқ уйнинг миллий хавфсизлик кенгаши директори Эзра Коэн-Ватник ўз лавозимини тарк этди. Март ойи ўрталарида АҚШ президенти Дональд Трамп миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастерга миллий хавфсизлик кенгаши директорини бўшатишга руҳсат бермаган эди. Генерал Макмастер кенгаш директорини алмаштиришнинг айни вақти эканлигини маълум қилган. Макмастер Майкл Флинн лавозимни тарк этганидан сўнг, хавфсизлик бўйича маслаҳатчига айланган эди. Эзра Коэн-Ватник Майкл Флинн билан муносабатлари яқин, у махсус хизматни ҳам танқид қилганди.
 
2. 2 август куни Абхазиядаги ўқ-дорилар омборида портлаш рўй бериб, ёнғин юзага келди. Соғлиқни сақлаш вазири Тамаз Цахнакиянинг айтишича, умумий ҳисобда 60 киши жабрланган. Уларнинг қарийб 30 нафари шифохонага етказилган. Яраланганлар орасида 2 бола ҳам бўлиб, улар куйиш жароҳатини олган.
 
3. АҚШ давлат департаменти Шимолий Корея ҳудудида бўлган барча фуқароларини 2017 йил 1 сентябрга қадар тарк этишлари лозимлиги ҳақида маълум қилди. Шу кундан эътиборан чеклов кучга киради. Таъкидланишича, АҚШ паспорти Шимолий Кореяга ташриф буюриш ёки транзит учун ўтмайди. Бу борадаги тақиқ 1 йил амалда бўлади. Фақатгина журналистлар, ижтимоий ташкилотлар ходимларигина истисно сифатида Шимолий Коореяга боришлари мумкин.
 
4. Аввалроқ, Россия ОАВларида “Первый канал” телеканалининг машҳур бошловчиси Андрей Малахов канални тарк этаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Канал ва Малахов ўртасида бўлиб ўтган зиддиятликлар бунга сабаб бўлган. Телекомпания ходимларидан бири Андрей Малахов ва “Первый канал” раҳбарияти ўртасидаги муаммолар май ойида бошланганини маълум қилди. Каналга Наталья Никонова продюсер сифатида келганида, Малахов олиб борадиган “Пусть говорят” кўрсатувида сиёсий мавзулар ёритила бошлаган. Бу эса ток-шоу бошловчисига маъқул келмаган. 31 июль куни Андрей Малахов “Первый канал”ни тарк этиб, “Россия 1” телеканалига ўтиши ҳақида маълум қилганди.
 
5. Россия ва Хитой чегарасида йўлбарслар ва леопардлар учун миллий боғ яратилади. Бу узоқ шарқ туркумига кирувчи леопардларни ва жануби-ғарбий гуруҳга мансуб амур йўлбарсларини сақлаб қолишга ёрдам беради. Милий боғ 2020 йилда қурилиши мўлжалланяпти. Хитой Халқ Республикаси шарқий ҳудуднинг 1,5 миллион гектар майдонини мазкур боғ учун ажратди. Россия билан чегара ҳудудда ташкил этиладиган боғ “Леопард ери” деб номланади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қайноқ хабарлар АҚШ Абхазия Андрей Малахов Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

фарогат
11:39 03.08.2017

Мени энг севимли бошловчим, жуда куп муаммоли инсонлар яни Россиялик инсонлар мушкули осон булишини тахминлаган серкирра ижодкор Андрей Малаховга ижодий парвозлар ёр булсин. Унинг мухлисларининг чек чегараси йук менимча ва у кайси каналда ишласа хам барибир мухлис булиб колаверади!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!