...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулдаги терактда ўзбекистонлик бир киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди


18:13, 29.06.2016 Олам
 5 692

Теракт оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик фуқаро Самад Муҳиддинов эканлиги маълум бўлди.

28 июнь куни Истанбул шаҳридаги Отатурк аэропортида бўлган теракт оқибатида 41 киши ҳалок бўлди, 239 киши жароҳатланди. “Milliyet” нашри теракт қурбонларининг рўйхатини эълон қилди.
 
Хабарда ёзилишича, қурбонлар орасида беш нафар Саудия Арабистони фуқароси, икки нафар ироқлик, бир нафар тунислик,  бир нафар Ўзбекистон фуқароси, бир нафар хитойлик ва Эрон,  Украина, Иорданиянинг бир нафардан фуқаролари бор.  Қурбонларнинг 13 нафари хорижликдир.
 
Жароҳат олганлар ичида эса 18 нафар Саудия Арабистони фуқароси, 12 нафар ўзбекистонлик, Эроннинг тўрт фуқароси,  Суриядан икки киши,  Ироқдан икки киши,  Украинанинг икки нафар фуқароси, ҳамда АҚШ, Франция, Германия, Нигерия,  Фаластин, Канада ва Қирғизистоннинг бир нафардан фуқаролари бор.  Жами чет элликлар сони 48 кишини ташкил этади.
 
Теракт оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик фуқаро Самад Муҳиддинов эканлиги маълум бўлди.


 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Истанбул Отатурк аэропорти Туркия Портлаш Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!