...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитой–Ўзбекистон учрашувини жонли эфирда кўрамизми?


16:46, 28.08.2017 Спорт
 3 293

Учрашув 31 август куни Тошкент вақти билан соат 17:00 га белгиланган...

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, жорий йилнинг 31 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш учинчи босқичи учрашувлари доирасида Хитой терма жамоасига қарши сафарда майдонга тушади.
 
Мазкур учрашув тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш йўлида ўзининг долзарблиги билан аҳамиятли ҳисобланади.
 
Маълумки, 31 август куни соат 16:00 ларда Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллик байрамига бағишланган тадбирлар бошланиши кутилмоқда. Хитой–Ўзбекистон ўйини эса Тошкент вақти билан соат 17:00 га белгиланган.
 
Хулоса шуки, Хитой–Ўзбекистон учрашуви “Спорт” телеканали орқали байрам тантаналари тугаши билан, тахминан 18:30 ларда ёзиб олинган шаклида эфирга узатилиши мумкин. Эфир вақтига ўзгартиришлар киритилиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 31 август куни сафарда Хитойга қарши майдонга тушгандан кейин 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Корея терма жамоасини қабул қилади.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Хитой Спорт телеканали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!