...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Китоб олами” дўконида ҳар якшанба бепул театр намойиши


10:22, 02.12.2015 Жамият
 6 670

Ўрта осиёда ягона китоб маркази, дея эътироф этилаётган “Китоб олами” дўконидан 5 мингдан ортиқ номдаги 60 мингдан зиёд адабиётларни топиш мумкин.

Ҳашаматли ресторан, 3-4 қаватли гипер маркетлар, озиқ-овқат дўконлари ҳар қадамимизда қалашиб ётибди. Улар орасида ақалли битта бўлса ҳам китоб дўкони учраса қани эди. Шаҳар марказини-ку айтмаса ҳам бўлади... Бўш қолган жой борки ё гўзаллик салони бўлади, ё либослар дўкони. Шаҳар марказида жойлашган энг оммалашган собиқ либослар дўкони эса бугун маънавият масканига, зиё бўстонига айлантирилганини кўриб кўзингиз қувнайди.

Жорий йилнинг октябрь ойидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизимида “Китоб олами” савдо мажмуаси иш бошлади.

Дизайни, маҳобати, ҳам шарқ, ғам ғарб бинокорлик хусусиятларини ўзида мужассам этган мазкур мажмуага кирган заҳотингиз, ўзингизни худди эртаклар оламига тушиб қолгандек ҳис қилишингиз шубҳасиз. Теварак атрофингизни ўраб турган ранг-баранг китоблар оҳанрабодек сизни ўзига жалб қилиши аниқ. Бугун мазкур мажмуада 21 та бўлим китобхонларга хизмат кўрсатяпти. Ўрта осиёда ягона китоб маркази – дея эътироф этилаётган дўкондан 5 мингдан ортиқ номдаги 60 мингдан зиёд адабиётларни топиш мумкин.




Аҳоли, айниқса, ёш авлодда китобга бўлган муҳаббатни шакллантириш, юксак маънавиятли баркамол авлодни вояга етказиш мақсадида мазкур зиё масканида ҳар ҳафтанинг якшанба куни соат 17:00 да болалар учун театр томошалари ҳам ташкиллаштириляпти.

Эслатиб ўтамиз, бугун мамлакатимизда 110 та нашриёт фаолият юритиб келмоқда. Буларда йилига 8 минг номдаги 40-50 миллион нусхада китоблар чоп этилади.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Китоб олами 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Jaongir
10:00 04.12.2015

Manzil?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар