...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди китоб дўконига бориш шарт эмас, унинг ўзи сизни топиб келади


17:16, 29.01.2016 Технология
 4 066

Бунинг учун CLICK фойдаланувчилари дўконнинг “Kitobolami.uz” сайтидан ўрин олган 50 мингдан ортиқ номдаги китоблардан исталганини танлашади ва уяли телефонлари орқали тўловни амалга оширадилар.

Сайтимиз орқали Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган Ўрта Осиёдаги энг йирик китоб дўкони саналмиш "Китоб олами" дўкони ҳақида маълумот берган эдик.

Оз фурсат ичида китобхонларнинг эътиборига тушган мазкур дўкон харидорлари эндиликда CLICK хизматидан фойдаланган ҳолда ўзлари учун манзур бўлган маҳсулотлар,  жумладан жаҳон ва ўзбек адабиёти дурдоналарини сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар, дея хабар бермоқда “Api.uz”.

Бунинг учун CLICK фойдаланувчилари дўконнинг “Kitobolami.uz” сайтидан ўрин олган 50 мингдан ортиқ номдаги китоблардан исталганини танлашади ва уяли телефонлари орқали тўловни амалга оширадилар. Керакли адабиётлар сайтдан топилмаган тақдирда, сайтнинг буюртма бўлимида муаллиф ва китоб номини кўрсатган ҳолда буюртма беришлари мумкин. Энг аҳамиятлиси шундаки, китобхонлар интернет орқали танлаган китоблар Ўзбекистоннинг исталган бурчагига почта орқали етказилади. 

Теглар:Китоб олами CLICK 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!