...
МЕНЮ
ONLINE TV

Air Asia самолётининг ҳалокат сабаблари маълум бўлди


08:00, 02.12.2015 Олам
 2 704

2014 йилда Индонезия оролларидан бирининг яқинида ҳалокатга учраган самолётнинг қулаши сабаблари бир йил давомида ўрганиб чиқилиб, оммага маълум қилинди.

Ўтган йили Индонезиянинг Сурабаи оролидан Сингапурга йўл олган Air Asia компаниясига тегишли самолёт 30 ноябрдан 1 декабрга ўтар кечаси ҳаво кенгликларида йўқолиб қолган эди. Хабар қилинишича, самолётнинг охирги хабари маҳаллий 07:24 да, Тошкент вақти билан 05:24 да юборилган.

ТАСС берган маълумотларга асосан, Малайзия Air Asia компаниясининг Airbus А-320-200 самолёти ва ердаги бошқарув пункти ўртасидаги алоқа самолёт ҳавога кўтарилганидан 42 дақиқа ўтиб йўқолиб қолган.  Тахминларга кўра, ҳаво кемаси билан алоқа узилган жой Ява денгизида жойлашган Борнео ороли ҳудудларига тўғри келмоқда. Унинг ичида 162 та йўловчи бўлган.  Авиакомпаниянинг маълумотларига асосан, самолёт йўловчиларининг 149 нафари Индонезия, 3 нафари Жанубий Корея ва уч нафари Буюк Британия, Сингапур ва Малайзия фуқаролари бўлишган. Кема экипажи эса 6 та индонезиялик ва 1 та француздан иборат бўлган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, самолёт атмосферанинг гирдобли ҳаракатига кириб қолиб, ўз йўналишини ўзгартираётган пайтда денгиз тубига қулаб тушган.

Орадан бир йил ўтиб, ҳалокат сабаблари ўрганилиб чиқилганда, шу нарса маълум бўлдики, кема бортидаги техник носозликлар ва учувчиларнинг ножўя ҳаракатлари аянчли ҳодисага олиб келган. Бу ҳақда Индонезия транспорт хавфсизлиги бўйича миллий қўмитанинг ҳисоботида айтиб ўтилган.

Самолёт бошқарув тизимининг носоз ва учувчиларнинг ушбу носозликни бартараф этиш йўлидаги ҳаракатлари ҳаво кемаси бошқарувининг бутунлай издан чиқишига сабаб бўлган – дея хабар беради Индонезия транспорт хавфсизлиги бўйича миллий қўмита баёнотига ҳавола қилаётган Reuters агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг охирида содир бўлган мазкур ҳалокат оқибатида йўловчиларнинг барчаси дунёдан кўз юмган.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Air Asia Малайзия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!