Рушана Султонованинг таваллуд куни муносабати билан ўзбек санъатининг барча юлдузлари бир дастурхон атрофида жам бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Рушана Султонова 1965 йил Бухоро вилоятининг Газли шаҳрида таваллуд топган. Раққоса 1979-1984 йилларда Тошкент хореография билим юртида тахсил олган бўлиб, 1991 йилда эса ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатди. Султонова 1994-1998 йилларда “Баҳор” ансамблида фаолият юритди. Таъбир жоиз бўлса, ўша йиллар Рушана Султонова ижоди юксак марраларга чиққан даврлар эди. Раққоса 2002 йилдан буён турмуш ўртоғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шуҳрат Воҳидов билан ташкил этган “Санам” рақс ансамблида фаолият юритиб келмоқда.