Мазкур йиғилишда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг фаолиятига доир ишлар муҳокама этилиб, ташкилий масала кўрилди.
Ҳаракатнинг Марказий Кенгаши аъзолари иштирок этган мазкур йиғилишда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг фаолиятига доир ишлар муҳокама этилиб, ташкилий масала кўрилди.
Мажлисда Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб Ашуров Сарвар Ғаниевич сайланди.
Маълумот учун, 1982 йилда Қашқадарё вилоятиида туғилган. 2003 йил Ўзбекистон миллий университетини, 2009 йил Тошкент молия институтини тугатган.
Сарвар Ашуров 2013 йилдан Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари – Республика “Камалак” болалар ташкилоти раиси лавозимида фаолият юритиб келган.
Эслатиб ўтамиз, “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгашига Одилжон Тожиев раис бўлгани ҳақида хабар берган эдик.