Об-ҳаво маълумотларини эътибордан четда қолдирманг. Негаки кунингиз мазмунли ўтишида кун ҳароратининг аҳамияти беқиёсдир.
Гидрометеорология марказининг хабар қилишича, Тошкент шаҳрида ҳарорат кундузи +27... +29, кечаси +13... +15 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи +20... +25, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи +27... +32, кечаси +12... +17 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи +27... +32, кечаси эса +12... +17 даража бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи +27... +32, кечаси +13... +18 даража бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона водийсида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат +25... +30, кечаси эса +10... +15 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.