...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уйғур қўшиқчиси Гулсанам Мамазоитова билан дуэт куйлаш учун Тошкентга келди


19:35, 24.04.2017 Шоу-бизнес
 4 483

Дуэт ижро этиш таклифи Аблекимдан чиққан ва таронага клип суратга олиш учун Хитойдан Тошкентга ташриф буюрган.

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг ҳар бир қўшиғи мухлислар қалбидан жой олиб улгуради. Айниқса, дуэтлар бу борада эътиборга молик.
 
Хонанда бу сафар уйғур қўшиқчиси Мўминжон Аблеким билан биргаликда “Севгилим” номли ашулани куйлади. Бу ҳақда Мамазоитованинг маъмури “Qalampir.uz” сайтига маълум қилди.
 
Дуэт ижро этиш таклифи Аблекимдан чиққан ва таронага клип суратга олиш учун Хитойдан Тошкентга ташриф буюрган. Клип табиат қўйнида, сув бўйида тасвирга олинди. Бугун тасвирга олиш ишлари якунланди.
 
Тез кунларда клип премьераси тақдим этилади. 

Сумбула

Теглар:Гулсанам Мамазоитова Мўминжон Абликин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!