...
МЕНЮ
ONLINE TV

Асабийликни даволашнинг антиқа усули


19:18, 24.04.2017 Саломатлик
 8 769

Нерв толаларининг узилиши аъзоларимиздаги озиқ моддалар камайишига, ҳолсизликка олиб келади.

Асабийлик – қаттиқ қўрқиш, жиддий хафа бўлиш, руҳий зўриқиш (стресс) ва асабнинг бузилиши бошқа кўпгина касалликлар туғилишига сабаб бўлади.
 
Салбий таъсири
 
Инсон асабийлашса, мия, жигар, буйрак ва юракка озуқа ташувчи йўллар бўғилади. Кўз қорачиғи кенгайиб, юрак уриши тезлашади. Бундай вақтда жигардан углеводлар (зарарли суюқлик) ажрала бошлайди. Аъзоларнинг бундай пала-партиш ишлаши кўп касалликларнинг (стенокардия, инфаркт, инсулт) келиб чиқишига сабаб бўлади.
 
Чеҳраси очиқ, салга аччиғи чиқмайдиган одамлар руҳан ва жисмонан тетик бўлишади. Нерв толаларининг узилиши аъзоларимиздаги озиқ моддалар камайишига, ҳолсизликка олиб келади. Масалан, жисмимизда калций моддаси етишмаса, мушакларимиз оғриб, суякларимиз мўрт бўлиб қолиши мумкин. Юзимизга табассум қайтиши биланоқ, миямиз тажангликни сўндирувчи моддалар ишлаб чиқара бошлайди.
 
Давонинг антиқа усули
 
Замонавий тиббиёт олимлари ялангоёқ юришнинг асаб-мускул жараёнларини фаоллаштириш, қон босимини мўътадиллаш ва барқарор қилиш, вужуддаги модда алмашинув жараёнларини яхшилаш, хусусан, тўқималарни кислород билан тўйинтиришда катта ёрдам беришини аниқлашган. Пойабзалсиз юришни афзал кўрувчилар ҳамиша яхши кайфиятда бўлишади, лабларидан табассум аримайди, бутун таналарида кўтаринкилик доимий ҳамроҳ бўлади. Вақтинчага пойабзални тарк этиш ижобий ҳиссиётларни уйғотиб, бунинг натижасида стенокардия, гипертония ва бошқа аср касалликларининг олдини олишда катта самара беради.
 
Тавсия
 
Мунтазам бадантарбия қилиш, очиқ ҳавода айланиш, айниқса, уйқуга ётишдан олдин беш-ўн дақиқа юриш жуда фойдали. Табиат қўйнига чиқиб завқланиш, вақти-вақти билан тоза сув ҳавзаларида чўмилиб туриш ҳам керак. Шунингдек, озуқага бой овқатларни меъёрида ейиш яхши. Эзгу ният, чиройли сўз, яхши амал, ота-она, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан яхши муносабат ҳам асабларимизга тинчлик беради, мустаҳкамлайди. Демак, имкон борича турли асаббузарликларнинг олдини олишга интилишимиз, яхшиликка ишонч, келажакка умид билан яшашга ўрганишимиз зарур.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Асабийлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!