Ота-она қарамоғисиз қолган бола ва кам таъминланган оила фарзандларига, жами 37 нафар болага жарроҳлик амалиёти амалга оширилди.
“Нант, Франция. Бў гўзал шаҳарни “Sen Yolg‘iz Emassan” фондимиз билан эзгулик ришталари боғлайди. Ҳозирда Нант шаҳридаги клиникалардан бирида бизнинг жажжи ватандошларимиз операциядан кейинги муолажа жараёнини ўтамоқдалар. Қорақалпоғистонлик 8 ойлик Бердахов Умиджон ва хоразмлик 9 ёшли Абдуллаев Алибекда ўтган ойнинг сўнгида бу ерда мураккаб юрак операциялари бажарилган эди.
Мазкур акция “Sen Yolg‘iz Emassan” Фондимизнинг “Умид ришталари” француз уюшмаси билан биргаликдаги туғма юрак нуқсони билан хасталанган болаларга тиббий ёрдам бериш мақсадида еттинчи маротаба амалга оширилаётган акциясидир.
Фурсатдан фойдаланиб, Нант Педиатрия клиникасига, шахсан профессор Оливье Барон ҳамда унинг ҳамкасблари анестезиолог Ариан де Виндт, реаниматолог Жан Мишель Лиет, кардиолог Надир Бенбрик, перфузиолог Луи Мерин ва реанимацион ҳамшира Лоренс Домителларга ўз миннатдорлигимни изҳор этаман.
“Sen Yolg‘iz Emassan” Фондининг “Умид ришталари” француз уюшмаси билан ҳамкорлиги доирасида ота-она қарамоғисиз қолган бола ва кам таъминланган оила фарзандларига, жами 37 нафар болага жарроҳлик амалиёти амалга оширилди”.