...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўғанга нисбатан суиқасд ёки фуқаролар уруши


17:16, 24.04.2017 Олам
 3 505

Шикоятномада Моро-Дефаржнинг бундай баёнотини Туркия раҳбари ҳаётига суиқасд уюштиришга чақирув сифатида қабул қилиш мумкинлиги қайд этилган.

Туркия президенти Ражаб Эрдўған франциялик сиёсатчи Филипп Моро-Дефарж устидан прокуратурага арз қилди. Бунга эса Туркия раҳбари томон айтилган фикрлар сабаб бўлди.
 
“BFM Business” телеканали орқали эфига узатилувчи “7 кун ичида дунё” деб номланган дастур давомида Франциянинг халқаро алоқалар институти профессори Моро-Дефарж Туркияда ўтган референдум натижаларини инобатга олган ҳолда эндиликда 2 та йўл қолганини таъкидлаб ўтди. Булар: фуқаролик уруши ёки Эрдўған ҳаётига суиқасд уюштириш эканини маълум қилган.
 
Туркия президентининг адвокати Ҳусайн Ойдин Анқара прокуратурасига 4 саҳифалик шикоятнома тақдим этди. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги хабар берди.
 
Туркия Жиноят кодексининг 310-моддасига кўра, шикоятномада Моро-Дефаржнинг бундай баёнотини Туркия раҳбари ҳаётига суиқасд уюштиришга чақирув сифатида қабул қилиш мумкинлиги қайд этилган. Арзномада, шунингдек, сиёсатчининг гаплари, фикрлари сўз эркинлиги меъёрларидан чиқиб кетгани таъкидланган.
 
Ҳусайн Ойдин тақдим этган ҳужжатда Моро-Дефаржнинг Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқадорлиги бор-йўқлигини аниқлаш бўйича текширув ўтказилиши лозимлигини қайд этиб ўтган. Шунингдек, президент ҳаётига суиқасд қилишга чақирув кимга йўлланганини ҳам аниқлаштириш зарурлиги таъкидланган.
 
Айтиш керакки, франциялик сиёсатчи Филипп Моро-Дефарж Туркия президенти Ражаб Эрдўғандан сўзлари учун расман кечирим сўраган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Ражаб Эрдўған Франция Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!