Лойиҳа совриндорлари ОТМда бир йиллик тўлов-контрактининг 50 фоизигача бўлган миқдордаги грантга эга бўладилар.
Лойиҳада олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган чин етим ҳамда меҳрибонлик уйида тарбияланган бакалавр талабалар белгиланган талаблар асосида иштирок этиши мумкин.
Лойиҳа совриндорлари олий таълим муассасасида ўқиши учун белгиланган бир йиллик тўлов-контрактининг 50 фоизигача бўлган миқдордаги грантга эга бўладилар.
Лойиҳада иштирок этишни истаган талабаларнинг ариза ва анкеталари Ҳаракатнинг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотларида 2017 йилнинг 25 февралига қадар қабул қилинади.
Лойиҳа тўғрисидаги батафсил маълумотларни Ҳаракатнинг ҳудудий Кенгашлари ҳамда олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотларидан олишингиз мумкин.