...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абитуриентларни тайёрлашдаги долзарб масалалар ва бунда матбуотнинг роли муҳокама этилди


11:51, 14.02.2017 Жамият
 2 336

Ахборот коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда абитуриентларнинг ОТМларга муносиб тайёрланишларига имкон яратиш, бу йўналишдаги истиқболли лойиҳалар ҳақида ҳам фикр юритилди.

“Абитуриент” газетасининг биринчи сони чиққанига 10 йил тўлгани муносабати билан нашр таҳририяти ташаббуси билан давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва абитурийентлар тайёрлаш соҳаси мутахассислари иштирокида конференция ташкил этилди. 
 
“Абитуриент”:  кеча,  бугун ва эртага” деб номланган мазкур тадбир нафақат газетанинг ўн йилликдаги фаолиятини сарҳисоб қилиш ва келажакка режалар тузиш учун мутахассислар томонидан тақдим этиладиган фикр-мулоҳазалар, эксперт хулосаларини ўрганиш, балки мамлакатда ОТМлар кириш имтиҳонларига абитуриентларни тайёрлаш соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама этиш имконини берди. 
 
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими соҳаси мутахассислари, мамлакат бўйлаб фаолият юритаётган ўқув марказлари, абитуриентлар учун мўлжалланган босма нашрлар, журналистлар ва ОАВ вакилларининг фаол иштироки тадбир муваффақиятига муносиб ҳисса қўшди. 
 
Замонавий баҳолаш технологиялари, абитуриентлар билимини аниқлаш бўйича жаҳон тажрибасини ўрганиш, муқобил тестлар тузиш ва уларни ечиш бўйича абитуриентларда кўникмаларни ривожлантириш, буларда матбуотнинг ўрни каби масалалар давра суҳбатининг кун тартибидан ўрин олди. 
 
Шунингдек, ахборот коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда абитуриентларнинг ОТМларга муносиб тайёрланишларига имкон яратиш, бу йўналишдаги истиқболли лойиҳалар ҳақида ҳам фикр юритилди.     
Саидазиз Аъзамов

Теглар:Абитуриент Абитуриент газетаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар