Ижтимоий тармоқларда тарқаган маълумотларга кўра, шарҳловичи Диёр Имомхўжаев ўз фаолиятини давом эттиради.
“Диёр Имомхўжаев ТВга қайтди. Кимнингдир қони қайнаётган бўлса керак. Қайтар дунё”.
Ўзбекистон Футбол федерацияси собиқ ходими бўлган Никимбаев ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирган фикрларида, хусусан, “кимнингдир қони қайнаётган”и жумласи ортида кимни назарда тутгани бизга номаълум. Лекин микроблогдаги гапларга ишонадиган бўлсак, Диёр Имомхўжаев "UzReport" каналида ўз фаолиятини давом эттиради.
“Спорт” телеканалининг энг ёш собиқ шарҳловчиларидан бири бўлган Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон футболининг энг таниқли шарҳловчиларидан бири Ахбор Имомхўжаевнинг набираси.