...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Эркин Воҳидов бетоб бўлганда ҳеч ким хабар олмади” деган гапларга шоир Ботир Эргашев жавоб қайтарди


13:11, 08.06.2016 Жамият
 7 314

Шоира Фарида Афрўзнинг Эркин Воҳидов хотирасига битган шеърига ҳам интернет фойдаланувчиларидан бири “Энди марсия битишдан фойда йўқ, устоз ҳаётлик вақтида ҳеч ким ундан хабар олмади”, деб изоҳ қолдирди.

Жорий йилнинг 30 май куни ўзбек адабиётининг буюк устуни қулади. Гап ким ҳақида кетаётганини дарров англагандирсиз. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳақиқатан ҳам адабиётимизнинг устуни эди. Шоир вафот этгандан сўнг, кўплаб ижод олами вакиллари ижтимоий тармоқлар орқали ўз хотираларини ёзиб қолдирдилар. Ким устоз ижодкор хотирасига марсия битди, яна кимдир у билан тушган суратларини тармоқда оммалаштирди. Бунга жавобан кўплар Эркин Воҳидов ҳаётлик чоғида, тоби бўлмай, шифохонада ётган маҳал ҳеч ким хабар олмаганини ёзиб қолдирди. Шоира Фарида Афрўзнинг Эркин Воҳидов хотирасига битган шеърига ҳам интернет фойдаланувчиларидан бири “Энди марсия битишдан фойда йўқ, устоз ҳаётлик вақтида ҳеч ким ундан хабар олмади”, деб изоҳ қолдирди. Шоир Ботир Эргашев эса Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ортидан бўлаётган бундай бўҳтонларга жавоб қайтарди.
 
“Ҳеч ким йўқламади деган гаплар ғирт ёлғон, ғирт туҳмат, турган-битгани бўҳтон гаплар. Бундай фитна гаплардан йироқ бўлинглар. Устозни йўқловчилар кўп ва хўп бўлди. Шахсан ўз кўзларим билан кўп шогирдларини атрофларида парвона бўлганларининг гувоҳи бўлдим. Такрор айтаман, бўҳтон қилманглар. Туҳмат – ноҳақ одам ўлдириш билан тенг. Умрларининг сўнгги кунларида устозга малол бўлмасин, толиқтириб қўймайлик, деб ёнларига киришга ҳаммага ҳам рухсат бўлмади, аммо ўзлари кўришни истаган одамларнинг кети узилмади.
 
Барака топгурлар, шоир алам билан қўлига қалам олса, бунақа кескин фикр билдириб ташламанглар. Доктор даволайди, гўрков ўлик кўмади. Шоир кўнгли тусаган мавзуда қоғоз қоралайди. Фитначи фитна тарқатиш билан оввора бўлади. Сиз фитначи эмассиз-ку, ундай қилманглар, илтимос. Устоз роҳат-фароғатда, обрў-эътиборда яшадилар ва боқий дунёга ҳам ана шундай мақомда кузатилдилар”.

Теглар:Эркин Воҳидов Ботир Эргашев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

АЛИШЕР
13:50 08.06.2016

Нафақат ўзбек адабиётининг буюк устуни, балки ўзбек халқининг қайтарилмас дурдонаси, бойлиги, шеърият осмонининг йирик юлдузларидан бири Эркин Воҳидов эди. Ўтганлар ҳақида фақат яхши хотираларни эсламоқ, руҳларига дуолар қилмоқ, охиратларини нурга тўлишини тиламоқ энг савобли ишдир. Аллоҳим ўз раҳмат нури билан охиратингизни обод қилсин улуғ шоир ва азиз инсон. Омин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар