2014 йилдан бери Европа давлатларига етиб олиш истагида Ўрта Ер денгизида 10.085дан ортиқ муҳожир чўкиб кетгани расман маълум қилинди.
2016 йилнинг январь ойидан то бугунги кунгача, Ўрта Ер денгизида жами 2814 киши сувга ғарқ бўлгани ҳақидаги маълумотнинг ўзи кишини даҳшатга солади. 2014 йил 3500, 2015 йилда эса 3771 киши чўкиб кетган. Аслида Европа иккинчи жаҳон уруши йилларидан бери муҳожирлар ўлими борасидаги “катта” кўрсаткичлар туфайли чора кўра бошлаган. Брюссель Африкалик муҳожирларнинг йўлларини қисқартиш масаласини кўриб чиқди. Бунга Анқара билан имзоланган келишув сабаб бўлди. Ушбу келишув туфайли Туркиядан Европага боришни истовчилар сонини камайтиртилди.
“Биз минглаб инсонлар ҳаётининг бемаврид поёнига етишига жим қараб тура олмаймиз. Бу ҳолатга барҳам бериш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз керак. Шунга кўра, ЕИнинг маблағларини жалб қилган ҳолда муҳожирлар кўпроқ чиқадиган мамлакатлардаги хусусий инвестицияни ривожлантиришга 60 миллирд евро миқдоридаги маблағ билан рағбат ёрдамини бериш лозим. Бундай мамлакатлар қаторига Эфиопия, Нигер, Нигерия, Мали, Сенегал ҳамда Иордания ва Ливан кабилар киради”, дейди Европа комиссияси вице-президенти Франс Тиммерманс.
Еврокомиссия ЕИ мамлакатларига қўшимча 3,6 миллиард евро миқдоридаги маблағни ажратди. Ушбу маблағ орқали улар Африканинг бир қатор қашшоқ давлатларида қочоқлар билан боғлиқ ҳолатни назорат остига олишни йўлга қўйишга ҳаракат қилишлари лозим.
Шунингдек, Еврокомиссия Европага қонуний йўл билан кетаётган малакали муҳожирлар учун “мовий харита” режасини ҳам кўриб чиқмоқда.