Уларни ёнма-ён қўйилса, бир-биридан ажратиш жуда қийин кечади.
Гап шундаки, актриса ҳамкасби Кристин Барански билан биргаликда Марказий паркдаги “Делакорт” амфитеатрида Коул Портер муаллифлигидаги “Мени ўп, Кэт” мюзиклида “Brush Up Your Shakespeare” композициясини намойиш этди. Қўшиқнинг сўзлари ўта жиддий. Бироқ ундаги сўзлар айнан Трампнинг нутқидан олинган. Дональд Трамп образида саҳнага чиққан Мэрил Стрип томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Чунки унинг юз тузилиши, кийими ва соч турмаги, ҳатто, қўлларини кўтариб гапириши ҳам айнан Трампникидек эди.