Шаҳзоданинг кузатувчилари актрисани “юлдузлик касали”га чалинишда айблашмоқда.
Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова шаҳар марказида аёллар либослари дўкони ва ателье очгани ҳақида хабар берган эдик. Асосий вақтини иш жойида ўтказиб, ўзи тиккан либосларнинг суратларини мунтазам ижтимоий тармоқларга жойлаштириб бораётган актриса, кеча мухлисларини аёвсиз танқид қилиб, уларга ишхонаси ҳайвонот боғи, ўзи эса ҳайвон эмаслигини эслатиб қўйди.
Гап шундаки, Шаҳзоданинг ательесига ташриф буюрган мижозлардан бири унга актрисанинг пешвоз чиқишини истайди. Шаҳзоданинг вақти йўқлиги сабаб ателье ходималари мижозга рад жавобини беришади. Аламзада мижоз эса Шаҳзода Муҳаммедованинг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасига ҳақоратли сўзларни ёзиб қолдириб, актрисани “юлдузлик касали”га чалинганликда айблайди. Албатта, бу борада ўша мижозни қўллаб-қувватлаб, Шаҳзодани қоралаганлар ҳам кўп бўлди. Бироқ актриса ҳам уларни аяб ўтиргани йўқ. Саҳифаси орқали жавоб қайтаришга уринди.
“Ҳурматли мижозлар! Шахсий адоватингизни Instagram’га ёзиб, негатив фикрингиз билан фолловерларимга мени ёмон кўрсатаман ёки аламимдан чиқаман деб ўйламанг. Бугун келган мижозлардан атиги биттасининг ёнига чиқа олмадим, чунки эскизлар чизиб, либосларни тикиб, бошқа мижозга ўз вақтида улгуриб битириш билан банд эдим. Мен фақат бутикда мижоз қабул қилиб ўтираверсам, ательедаги иш билан ким шуғулланади, ким тикади. Тўғри, ишчиларим жуда кўп, лекин мен ишчиларим билан баравар ишлайман. Мижознинг олдига эса маъмурим чиқиб, банд эканимни айтиб, узр сўради дегани – бу “юлдузлик касали”га чалинди дегани эмас. Мижозларни кутиб олишим, уларга эскиз чизиб вақт ажратишим учун қўнғироқ қилиб вақтини ёздириб қўйинг, илтимос. Тўсатдан келган инсонни қабул қилишга улгурмаяпман.
Минг бор узр сўрайман, менинг жоним битта, сизлар эса кўп. Имкон қадар ҳаммага хизмат кўрсатишга ҳаракат қиламан. Лекин ҳамма жойда ғийбат қилиб, қарғаб, “Чиқса бўларди, чиқса ўладими?”, деб ифлос гаплар ёзишдан аввал, ўзингизни менинг ўрнимга қўйиб кўриб, айбни ўзингиздан ҳам қидиринг, илтимос. Менинг ишхонам ҳайвонот боғи эмас, ҳайвон томоша қилишга келинадиган. Тўғри, мен актрисадирман, тўғри, санъаткор томоша қилиш учун яратилгандир... Шуни унутмангки, мен ҳам инсонман, музейдаги экспонат ёки ҳайвонот боғидаги ҳайвон эмас. Лекин мен ишхонамга келганимда актриса эканимни буткул унутаман. Модельер-дизайнер бўлиб яшайман иш вақтида. Агар мендан айб ўтган бўлса, узр! Мен эл қатори оддий қизман”, деб ёзади Шаҳзода Муҳаммедова.
Актрисанинг юқоридаги фикрларидан кейин кимдир уни тўғри йўл тутаётганини айтса, яна бошқалар шу изоҳларнинг ўзи ҳам унинг “юлдузлик касали”га чалинганидан далолат экани, агар айби бўлмаганда, ўзини оқлаб бу фикрларни ёзиб ўтирмаслигини айтишмоқда. Актриса танқидий фикрларнинг кўпларини саҳифасидан ўчириб юборди.