...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Бункер” бўлмайди дейилганмиди? Прокуратура “бункер”ни фош қилди


18:51, 09.08.2018 Жамият
 16 517

Жиноий гуруҳни Самарқанд вилоятида Бош прокуратура қошидаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти аниқлаган.

Олий ўқув юртларига қабул жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, таълимдаги коррупция ва порахўрликнинг олдини олишга ҳам астойдил киришилганига қарамай, “ўқишга киритиб қўяман, тестни ҳал қилиб бераман”, деган ва шу орқали мўмай пул ишлаб олиш илинжидаги учарлар ҳали-ҳануз учраб турибди.
 
Самарқанд вилоятида Бош прокуратура қошидаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти айнан шундай мақсадда “Бункер” ташкил қилган фирибгарларнинг бир гуруҳини фош қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.


 
Гуруҳнинг бир аъзоси 3 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга тушгач, ҳуқуқ-тартибот ҳимоячилари “бункер” изидан тушишган ва уни қўлга олишган.
 
Тафсилотлар тез орада сайтимизда эълон қилинади
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:бункер прокуратура коррупция имтиҳон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар