Атиги 5000 сўм эвазига миллионлаб қийматга эга маиший техника буюмлари, автомобиль, квартирага эга бўлишни ким ҳам орзу қилмайди дейсиз?!
Лекин таваккалчилик ва арзимаган бўлса-да гаровга асосланган ўйин қанчалик ҳалол? Бу қимор эмасми?
Бугун кўпчиликни қизиқтираётган бу каби саволлар юзасидан Islom.uz сайтида жавоб эълон қилинди. Унда шундай дейилади:
“Ҳа қимор бўлади, чунки икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Агар шу қоидага тушса, жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат қилади:
90. Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очар) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, зафар топсангиз.
91. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва нафрат солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни истайдир. Энди тўхтарсизлар?! Валлоҳу аълам!”