Ҳозирги кунда айбланувчининг бошқа жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий сайтининг хабар беришича, 1984 йилда туғилган зангиоталик Шуҳрат Сафаев бозор яқинида турган машинани қўлбола усулда ясалган универсал пульти ёрдамида очиб, 400 000 сўм пул ва уяли алоқа воситасини ўмарган. Автомобиль Тошкентнинг Юнусобод туманида яшовчи 1973 йилда таваллуд топган Дилшод Эшмуҳамедов Эрматовичга тегишли бўлган.
Чилонзор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Шуҳрат Сафаевга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирги кунда бошқа жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.