...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ислом бирдамлик ўйинлари”. 54 та медаль билан 4-ўринда қолдик


11:24, 19.05.2017 Спорт
 2 651

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган “Ислом бирдамлик ўйинлари” ўзининг қизғин палласига кирди.

Кеча, 18 май куни мусобақанинг навбатдаги кунида ўзбекистонлик спортчилар 11 та медални қўлга киритишди. Олтин медаллар сони 14 тага етди. Бокс баҳсларида 3 та, таэквондо, енгил атлетика ва пара атлетика мусобақасида ҳам шунча олтин медаль қўлга киритилди.
 
Шунингдек, Ўзбекистон ҳисобида 14 та кумуш, 26 та бронза, жами 54 та медаль бор. Бу билан ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида ҳамон 4-ўринни эгаллаб турибди. Учинчи ўринда бораётган Эрон терма жамоасида 16 та олтин медаль бор.
 
60 та олтин, 52 та кумуш, 43 та бронза, жами 155 та медални қўлга киритган Туркия терма жамоаси ҳамон 1-ўринни банд этган.
 
Озарбайжон терма жамоаси иккинчи ўринда боряпти. Мезбонлар ҳисобида 59 та олтин медаль бор. Кумуш медаллар сони 33, бронза эса 24 тани ташкил қилмоқда. Уларнинг умумий медаллари сони 116 тага етди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ислом бирдамлик ўйинлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!