...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Нью-Йоркда автомобиль пиёдалар устига бостириб борди. Жабрланганлар кўп


11:20, 19.05.2017 Олам
 3 031

Улардан бири ҳалок бўлди, қолганлари олган жароҳатлари туфайли шифохонага жўнатилди.

Кеча, 18 май куни АҚШ нинг Нью-Йорк шаҳрида автомобилнинг пиёдалар устига бостириб боргани натижасида бир киши ҳалок бўлди. “Автомобилнинг пиёдалар билан тўқнашуви натижасида 23 нафар пиёда автомобиль тагида қолиб кетди. Улардан бири ҳалок бўлди, қолганлари олган жароҳатлари туфайли шифохонага жўнатилди. Тўрт нафар одамнинг аҳволи ўта оғир, қолган жабрланувчиларнинг ҳолати эса жиддий деб баҳоланмоқда”, деб хабар берди шаҳар полиция комиссари.
 
Воқеа Таймс-сквер майдонида содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, катта тезликда келаётган автомобиль пиёдалар йўлакчасига чиқиб кетган.
 
Ҳайдовчининг шахси аниқланди – бу Бронкс мавзесида яшовчи 26 ёшли Ричард Рохас бўлиб, унинг руҳий хасталик ҳақида маълумотномаси бўлган.
 
Маълум бўлишича, Рохас машина бошқаруви вақтида номаълум овозни эшитган (руҳий беморлар турли овозларни эшитишади) ва ўзини ўляпман деб ўйлаган. У муқаддам алкоголь ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилган ҳолатда автомобиль бошқаргани учун ҳам икки марта ҳибсга олинганди. Ҳозирда жиноятчи полиция томонидан сўроқ қилинмоқда.
 
Нью-Йорк расмийлари воқеани теракт деб тан олмади. Бўлиб ўтган воқеадан президент Дональд Трамп ҳам зудлик билан хабар топди.  
Акмал Эшонхонов

Теглар:Нью-Йорк Теракт Ричард Рохас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!