...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Наманган ва Фарғонада Қирғизистон чегараси бўйича текширув ўтказилди


18:50, 21.04.2017 Жамият
 2 689

Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.

2017 йилнинг 10-20 апрель кунлари Наманган шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикасининг Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Баткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг алоҳида участкаларида қўшма дала текширувлари ва топографик ер тузиш ишлари олиб борилди.

Қайд этилишича, музокаралар якуни бўйича учрашув баёноти имзоланди.
Бобур Жалолов

Теглар:Ўзбекистон Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар