...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европарламент: Brexit амалга ошмаслиги мумкин


18:31, 21.04.2017 Олам
 1 875

Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш жараёни 2019 йил март ойида якунланиши керак.

Европарламент президенти Антонио Таяни Буюк Британияда кутилаётган муддатидан аввалги сайловда янги ҳукумат сайланса, мамлакат Европа Иттифоқидан чиқмаслиги мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “Guardian” нашри хабар тарқатди.
 
2016 йил ёзда британияликлар ЕИдан чиқишни ёқлаб, овоз беришганди. Brexit ҳаракати шу йил 29 мартда бошланди. Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй иттифоқ раҳбариятини Лиссабон келишувининг 50-моддасини амалга ошириш бошлангани тўғрисида огоҳлантирди. Британиянинг иттифоқдан чиқиш жараёни 2019 йил март ойида якунланиши керак.
 
“Агар Буюк Британия сайловдан сўнг 50-модда ҳаракатини бекор қилишни истаса, бу жараён жуда осон кечади. Британия ЕИда қолишни хоҳласа, бу барча учун фойда келтиради ва мен бундан хурсанд бўламан”, дейди Антонио Таяни газетага берган интервьюсида.
 
19 апрель куни Тереза Мэй 8 июнь куни муддатидан аввалги сайловларни ўтказишни таклиф қилди. Британия парламенти унинг таклифини қўллаб-қувватлади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Буюк Британия Brexit Европа Иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!