...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Кўп қоидабузарликлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан аниқланди


19:24, 20.04.2017 Жамият
 6 311

Ушбу қоидабузарликларнинг 4097 таси сфетофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш бўйича аниқланган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида ҳафта давомида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан 19 858 та, чораҳаларга ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида 9 500 та қоидабузарликлар аниқланиб, тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан бугун, 20 апрель куни ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Шунингдек, ушбу қоидабузарликларнинг 4097 таси сфетофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш, 5403 таси эса тезликни белгиланган меъёрдан ошириш бўйича аниқланган.
Бобур Жалолов

Теглар:кузатув камералари чорраҳа қоидабузарликлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Жамшид
10:09 25.04.2017

Мени бир танишим световорнинг қизил чироғига ўтмай деб тўхтагани учун орқасидан бошқа бир автоулов келиб урган, натижада биринчидан, қанча вақт йўқотиш ва асаббузарлик, иккинчидан, чўнтакка ва оилавий бюджетга зарар етган. Мени фикримча бундай нохуш холат юзага келишига светофорларни таймерли светофорларга алмаштирилса светофорга яқинлашаётган ҳайдовчи вақтга қараб тйёргарлигини кўриб ҳарақатни амалга оширади. Яна бир ҳолат қайрилишлар пайтида ёки развародни амалга оширишда автоуловнинг ярми паласага (албатта ҳайдовчи ўзи ҳоҳламаган ҳолатда яьни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда) кириб қолди, бундай ҳолатга ҳам жарима ёзиладими, ахир йўлларда, чоррахаларда ҳайдовчини ўзига боҳлиқ бўлмаган ҳолатлар тез-тез учраб туради. Яна бир ҳолатга дуч келдим, световфорнинг қизил тақиқловчи чироғида тўҳтаб турган автомобилнинг орқасидан тез тиббий ёрдам машинаси ёки ёнғин (пожарни) машинаси келиб йўл бериш ҳақида ишора қилганда биз йўл берадиган бўлсак қизил чироқда жарима, йўл бермасак бу шошиб жар солиб кетаётган машинани кимнингдир оғир ҳасталиги ёки туғруқхонага ёки минглаб ҳолатлар, ёки кимнингдир ёниб кул бўлаётган уйини ўчириш учун шошишлари буларга йўл бермаслик бизнинг одамгарчилигимизга ҳам қонунимизга ҳам тўғри келмаса керак, бундай ҳолатда биз ҳайдовчилар нима қилишимиз керак???? Жавоб йўллашингизни кутиб қоламан, олдиндан раҳмат!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар