Йил бошидан – 625 нафар, ой бошидан – 115 нафар ҳамда ҳафта давомида – 41 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан бугун, 20 апрель куни ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Шунингдек, йил бошидан – 625 нафар, ой бошидан – 115 нафар ҳамда ҳафта давомида – 41 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг 3 ойи 10 куни давомида жиноят-қидирув йўналиши бўйича жиноятлар 69 тага, жумладан, қасддан одам ўлдириш, оғир тан жароҳати етказиш, номусга тегиш, товламачилик, транспорт воситасини олиб қочиш ва одам савдоси жиноятлари камайган бир вақтда, фирибгарлик жиноятлари 101 тага кескин ошиб кетган.
Кўча ва жамоат жойларида, хонадонлардан босқинчилик, ўғирлик ва бошқа мулкий турдаги жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш мақсадида 59 та хонадон ва 23 та объект қўриқловга олинди. 74 та объектга автоном сигнализациялар, 50 та объектга 158 та видеокамералар ўрнатилди.