
Сайтимиз мухбири Миробод туманига қарашли 218-мактабга етиб борди. У ерда эрталабдан одамлар гавжум, ота-оналар ва ўқувчилар сўровнома тўлдириш билан овора.
.jpg)
Сайтимиз мухбири Миробод туманига қарашли 218-мактабга етиб борди. У ерда эрталабдан одамлар гавжум, ота-оналар ва ўқувчилар сўровнома тўлдириш билан овора.
.jpg)
Ота-оналарнинг аксарияти 11 йиллик таълим очилишига розилик билдираётганини айтган бўлса, касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларда таълимни давом эттиришни истаётганлар ҳам топилди.
.jpg)
"Бугун 11 йиллик таълимга ўтиш юзасидан сўровнома ўтказяпмиз. Кўпчилик ота-оналар фарзандининг 10-11-синфни ҳам мактабда тугатишига розилик билдирмоқда. Кўрамиз, натижалар қандай бўларкан", деди мактаб директори Мавжуда Ўринбоева.
.jpg)
Сўровномада 9-синфни тугатаётган битирувчилар келгусидаги таълим йўналишини ихтиёрий равишда танламоқда. Улар билан суҳбатлашганимизда кўпчилик 11 йиллик таълимни ихтиёр этаётганларини билдирди.
.jpg)