...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Бугун 11 йиллик таълимга ўтиш бўйича сўровнома ўтказилади


08:03, 18.06.2017 Жамият
 13 349

Коллеж ва академик лицейлар ҳам сақлаб қолинади. 9-синфни тугатаётган битирувчи келгусидаги таълим йўналишини ихтиёрий танлаши мумкин бўлади.

Кеча, 17 июнь куни Ўзбекистон банклар ассоциацияси биносида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Халқ таълими вазири, Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази директори, Тошкент шаҳар ҳокими иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда бугун, 18 июнь куни Тошкент шаҳри мактабларида 10-11-синфлар очилиши юзасидан ота-оналар орасида сўровнома ўтказилиши маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, коллеж ва академик лицейлар ҳам сақлаб қолинади. 9-синфни тугатаётган битирувчи келгусидаги таълим йўналишини ихтиёрий танлаши мумкин бўлади. Айрим коллежларда ошпаз, чевар, сартарош, ҳайдовчи, ғишт терувчи, бўёқчи ва шу каби қисқа муддатли касбларга қабул бўлмайди.

Ушбу йиғилишни ўтказишига ва мазкур ғоянинг илгари сурилишига Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 78-умумтаълим мактабини бориб кўриши ва ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш ҳақидаги таклифи туртки бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 16 июнь куни пойтахтнинг Учтепа туманига ташриф буюрган эди.

Теглар:11 йиллик таълим Тошкент мактаб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар