...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Энг кўп қоида бузган ҳайдовчилар билан танишинг


15:41, 07.05.2017 Жамият
 5 685

У 19 марта белгиланган тезлик меъёрларига риоя қилмаган ва бир марта светофорнинг тақиқловчи чироғида ўтиб кетган.

"Тошкент" телеканалининг "Пойтахт-Вазият” дастурида Тошкентнинг 115та чорраҳасига ўрнатилган камералар ишга тушган 2017 йил 15 март кунидан бошлаб энг кўп қоидабузарликка йўл қўйган 3 нафар ҳайдовчи ҳақидаги маълумотларни тақдим этилди.

Унга кўра, Lada 2107 русумли давлат рақами 01 J278 HA бўлган автомобиль ҳайдовчиси 15 мартдан буён 20 марта чорраҳалардаги камералар эътиборига тушган. У 19 марта белгиланган тезлик меъёрларига риоя қилмаган ва бир марта светофорнинг тақиқловчи чироғида ўтиб кетган. Шу сабабли бу ҳайдовчига 3 145 275 сўм жарима солинади. 

Ундан кейинги ўринда бораётган Spark русумли давлат рақами 01 T 885 TA бўлган автомобиль ҳайдовчиси 21 марта қоида бузган. Унга нисбатан жарималар миқдори 7 039 425 сўмни ташкил этади. 

Энг кўп қоидабузарлик ВАЗ 2103 русумли давлат рақами 10 J 506 FA бўлган автомобиль ҳайдовчиси томонидан содир этилган. У 32 марта светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатлангани учун солинган жарима миқдори 9 435 825 сўмни ташкил этган. 

Теглар:қоидабузарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар