...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Ангренда автомобиль ўғирлаган 22 ёшли йигит ушланди


14:28, 01.07.2017 Жамият
 2 457

Ҳозирда ушбу жиноят юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 24 июнь куни Ангрен шаҳрида яшовчи, Ангрен кон бошқармасида ишловчи Самад Калдибековга (исмлари ўзгартирилган) тегишли Tico русумли автоуловини Ангрен шаҳри Мустақиллик кўчаси 80-уйда жойлашган дорихонанинг олдида калит ўт олдиргичда ва эшик қулфланмай қолганидан фойдаланиб, номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилган.
 
Тезкор қидирув ишлари натижасида Самад Калдибековга тегишли Tico русумли автоулови Тошкент вилоят ИИБ Йўл патруль хизмати батальони ходимлари томонидан тезкор тадбирлар натижасида тўхтатилган.
 
Тошкент вилоят ИИБдан маълум қилишларича, ушбу жиноятни Олмалиқ шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1995 йилда туғилган Бунёд Баратов содир этгани аниқланиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди. 
Бобур Жалолов

Теглар:Ангрен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар