Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки шахс ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи Ў.Олимов (исми ўзгартирилган) бошқарувидаги Nexia автомашинасини “Тошкент-Ўш” йўлининг 174-кмда ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар, Ангрен шаҳрида яшаган М.Исмоилова (исми ўзгартирилган) ва аёлнинг уч ёшли ўғли А.Ботиров (исми ўзгартирилган) ларни уриб юборган.
Натижада М.И. ва А.Б.лар жароҳат олиб шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.