Мазкур маҳсулотларни етказиб бериш ва ишлаб чиқариш Марказий Осиё минтақасида илк бор йўлга қўйилмоқда
Каучук етказиб бериш бўйича икки томонлама шартнома имзолашдан мақсад, Ангрен заводида автомобиль шиналари ва конвейер ленталари ишлаб чиқариш.
Қайд этиш мумкинки, мазкур маҳсулотларни етказиб бериш ва ишлаб чиқариш Марказий Осиё минтақасида илк бор йўлга қўйилмоқда. Агар ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш бошланса, ички эҳтиёжни қоплаш билан бир вақтнинг ўзида минтақа ва МДҲ мамлакатларига экспорт қилиш имкониятини яратади.
Маълумот тариқасида шуни ҳам қайд этиш мумкинки, Индонезия дунёда 3,6 млн гектар каучук плантацияларига эга ягона мамлакат ҳисобланади. Ушбу мамлакат Таиланд давлати билан биргаликда 3,5 млн тонна табиий каучук ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчилик қилиб келмоқда.