...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Тўхтахўжаев: Мухлислар дуо қилиб туришса, Жаҳон чемпионатига чиқамиз


15:57, 22.08.2017 Спорт
 2 480

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда тайёргарликни давом эттирмоқда.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги ўйинларига тайёргарлиги хусусида “Локомотив” ва миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
 
– Тайёргарлик жараёнини бошлаб юбордик. Олдинда бизни жуда муҳим ва масъулиятли ўйинлар кутяпти. Насиб этса, ушбу учрашувларда ижобий натижага эришиб, энг эзгу мақсадимизга етмоқчимиз.
 
Йиғинга секин-аста хориждаги футболчилар ҳам етиб келишмоқда. Барчанинг кайфияти аъло даражада.
 
Агар мухлисларимиз бизни дуо қилиб туришса, албатта ўз ниятимизга етамиз ва мундиал йўлланмасини қўлга киритамиз, – дейди тажрибали футболчи.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 31 август куни сафарда Хитойга қарши майдонга тушса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитой Қирғизистон Жанубий Корея Ислом Тўхтахўжаев Локомотив 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!