...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоҳжаҳон Эргашев рақибини 18-сониядаёқ нокаутга учратди


10:53, 15.12.2018 Спорт
 12 873

Шоҳжаҳон ҳозирда ўз вазн тоифасида WBA International чемпионлик камари соҳиби бўлиб турибди.

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев кеча, 14 декабрь куни Россиянинг Краснодар шаҳрида навбатдаги жангини ўтказди.
 
Мазкур баҳсда Эргашевга аргентиналик Назарено Гастон Руиз рақиблик қилди. Жанг муддатидан олдин якунланди. Баҳсни кетма-кет зарбалар билан бошлаган Шоҳжаҳон Эргашев 18-сониядаёқ рақибини нокаут ҳолатига туширди.
 
Маълумот учун, бу Шоҳжаҳон учун профессионал рингдаги 16-жанг бўлди. Эргашев уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 15 тасида у рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Руизнинг ўтказган жанглари сони 50 тага етди. Аргентиналик боксчи уларнинг 32 тасига ғалаба қозонган (11 та нокаут). 18 маротаба имкониятни бой берган (3 та нокаут).
 
Шоҳжаҳон ҳозирда ўз вазн тоифасида WBA International чемпионлик камари соҳиби бўлиб турибди.

Теглар:Шоҳжаҳон Эргашев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!