...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоҳжаҳон Эргашев 15-жангида ҳам ғалаба қозонди


09:53, 12.11.2018 Спорт
 2 880

Шоҳжаҳон Эргашев Чикагода ўзининг 15-жангини ўтказди.

Аввал хабар берганимиздек, ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Чикагода ўзининг 15-жангини ўтказди.
 
Ушбу жангда Эргашевга америкалик Зака Рэмси рақиблик қилди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг биринчи риаунддаёқ ниҳоясига етди ва боксчи илк раундда рақибини нокаутга учратди.
 
Маълумот учун, Рэмси проф рингда 13 та жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган (4 таси нокаут билан). 5 маротаба мағлуб бўлган (3 маротаба нокаутга учраган).
 
Шоҳжаҳон учун эса бу 15-жангдаги 15-ғалаба бўлди. У жангларининг 14 тасида рақибларини нокаутга учратган.
Сарвиноз Хайдарова 

Теглар:Шоҳжаҳон Эргашев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!