...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг энг яхши ҳакамларидан бири Радик Серазетдинов вафот этди


13:30, 07.01.2019 Спорт
 8 683

Радик Серазетдиновдан кўплаб шогирдлар, ёрқин хотиралар қолди.

Ўзбекистоннинг энг яхши футбол ҳакамларидан бири Радик Серазетдинов 70 ёшида бу дунёдан кўз юмди.
 
У ҳаётининг сўнгги йилларини ҳакамлар назоратчиси сифатида ўтказиб, кўплаб ўйинларда ҳакамлар фаолиятини баҳолаш, уларнинг хато-камчиликларини тўғирлаб, маҳоратини ошириш билан шуғулланди.
 
Радик Сафеевич Ўзбекистонда ҳакамлик ривожига муносиб ҳисса қўшган инсонлардан ҳисобланади. Равшан Эрматов, Валентин Коваленко сингари машҳур ҳакамларнинг шу даражага етишиши учун унинг жуда кўп меҳнати сингган.
 
Радик Серазетдиновнинг ўғиллари Виктор ва Руслан Серазетдиновлар айни пайтда отаси изидан бориб, унинг ишини давом эттирмоқда. Улар ФИФА ва ОФК таснифидаги кўплаб учрашувларда ҳакамлик қилиб келяпти.
 
Радик Серазетдиновдан кўплаб шогирдлар, ёрқин хотиралар қолди.
 
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Радик Серазетдинов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!