...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эҳ, Руслан! Эҳ, допинг...


17:31, 23.12.2018 Спорт
 28 830

IWF рўйхатдаги спортчиларнинг фаолиятини мажбурий равишда вақтинчалик тўхтатиб қўйилганини маълум қилди.

2012 йилги Лондон Олимпиадасида қатнашган беш нафар оғир атлетикачиларнинг допинг тестлари Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) томонидан қайта кўриб чиқилди. Текширув ижобий натижа берди, деб ёзилган  Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) тарқатган хабарда.  
 
Унда маълум қилинишича, 2012 йилги Лондон Олимпиадасида 105 кг вазн тоифасида тўртинчи ўринни олган ўзбекистонлик Руслан Нуриддинов, 2012 йилги олимпия ўйинларининг -105 кг вазн тоифасидаги чемпиони украиналик Алексей Торохтий, -56 кгда бронза медали соҳиби озарбайжонлик Валентин Христов, шунингдек мос равишда 8- ва 14-ўринни эгаллаган белоруслик Николай Новичков ва арманистонлик Мелин Далузян допинг тестида ижобий натижа кўрсатмаганлар.
 
IWF рўйхатдаги спортчиларнинг фаолиятини мажбурий равишда вақтинчалик тўхтатиб қўйилганини маълум қилди.
 
Аввалроқ, Олимпиадада оғир атлетика спортчиларининг допинг истеъмол қилиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилаётгани сабаб ушбу спорт тури Олимпия ўйинлари рўйхатидан чиқариб юборилиши мумкинлиги маълум қилинганди. Ушбу масала жорий йилнинг ноябрь ойи охирида Халқаро Олимпия қўмитаси Ижроия қўмитаси йиғилишида муҳокама қилинди, аммо якуний қарор берилмади.  
 
Маълумот ўрнида, Руслан Нуриддинов 2016 йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган олимпия ўйинлари олтин медални қўлга киритган эди. Спортчи жорий йил  Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида ҳам турнир рекордини янгилаганди. 

Теглар:Руслан Нуриддинов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!