...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Ватан учун! Руслан Нуриддиновда олтин ва рекорд!


16:38, 26.08.2018 Спорт
 7 648

Руслан Нуриддинов даст кўтариш баҳсларида 191кг натижа кўрсатди.

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинлари мусобақасининг саккизинчи куни ўзбекистонлик спортчилар учун жуда ҳам омадли ўтмоқда.
 
Оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов даст кўтариш баҳсларида 191кг натижа кўрсатди ва энг яхши кўрсаткич билан биринчи ўринда кетаётган эди.
 
Шундан сўнг силтаб кўтариш баҳсида Руслан Нуриддинов 230 кг тош кўтарди. Умумий ҳисобда 421 кг натижа кўрсатган Руслан Индонезиядаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига олтинчи олтин медални қўшиб қўйди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу олтин медаль ўзбекистонлик оғир атлетикачилар учун Осиё ўйинлари тарихидаги биринчиси ҳисобланади.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Руслан Нуриддинов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!