...
МЕНЮ
ONLINE TV

Параосиё ўйинлари ғолибига Президент совғаси – икки хонали квартира калити топширилди


11:08, 20.12.2018 Жамият
 3 982

Ислом Каримов кўчасида барпо этилган замонавий уйлардан 2 хонали квартира калити чемпионга тантанали равишда топширилди.

III Параосиё ўйинлари ғолиби, Қарши давлат университетининг 3-босқич талабаси Шоҳсанам Тошпўлатовага Президент совғаси – икки хонали квартира калити топширилди. Бц ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 13-14 декабрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида III Параосиё ўйинлари ғолиби (3 та олтин, 4 та кумуш медаль, 2 марта Осиё рекорди ўрнатган) Қарши давлат университетининг 3-босқич талабаси Шоҳсанам Тошпўлатова билан ҳам учрашганди. Президент унга вилоят марказидан икки хонали квартира совға қилди.  
 
Кеча, 19 декабрь куни Қарши шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида барпо этилган замонавий уйлардан 2 хонали квартира калити чемпионга тантанали равишда топширилди.
 
“Президентимизнинг совғасидан ўзимда йўқ хурсандман, шодлигимнинг чегараси йўқ. Менга билдирилган бундай юксак эътибор ва ишончни албатта оқлайман. Насиб этса, 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XVI ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ва юртимиз байроғи энг баланд шоҳсупада ҳилпирашига ваъда бераман”, дейди Шоҳсанам.

Теглар:Параосиё ўйинлари Шоҳсанам Тошпўлатова Президент совғаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар