...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Нукусдаги тўйда қатнашиб, ёш оилага уй совға қилгани маълум бўлди


10:54, 19.11.2018 Жамият
 6 345

Энди улар шаҳарнинг замонавий қисмида биргаликда истиқомат қилади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистонга сафар қилган эди. Ташриф давомида Президент Нукус шаҳрида ёш келин-куёвларнинг тўйида ҳам иштирок этган. Давлат раҳбари ёшларга бахт тилаган.
 
Президентнинг ташрифи якунига етгач, 17 ноябрь куни янги оилага Президент совғаси сифатида  Нукус шаҳрининг энг шинам масканларининг бири “Қумбиз овул” ОФЙ ҳудудида қад ростлаган кўп қаватли уйларнинг биридан хонадон ҳадя қилинди.
 
“Бизнинг никоҳ тўйимиз ҳақиқий бахт тўйига айланди. Шу куни биз кечда бўлиб ўтадиган ёшлар тўйи олдидан Нукус шаҳрининг чиройли жойларини айланиб юргандик. Сайл давомида тамадди қилиш учун кичик бир қаҳвахонага кирдик. Бир пайт биз ўтирган ерга Президент кириб келди ва бизни бахт тўйимиз билан қутлади. У пайтдаги ҳис-туйғуларимизни айтиб етказиш қийин, албатта. Президентимиз тўйимизга совға сифатида уй берди. Бунинг учун давлатимиз раҳбарига чексиз миннатдормиз. Келгусида ўқувларимизни муваффақиятли тамомлаб, мамлакатимизнинг ривожига ҳисса қўшадиган мутахассис бўлишга ҳаракат қиламиз”, дейди ёш келин-куёв Султан Торенов ва Ҳурлиман Арзиева.
 
Султан ва Ҳурлиман иккаласи ҳам талабалар. Улар Қорақалпоқ давлат университетининг Технология факультетида 4-курсда, битта гуруҳда таҳсил олади. Султаннинг ота-онасини уйи Қораўзак туманининг Маданият овул фуқаролар йиғинида, келин Ҳурлиманнинг уйи эса Нукус шаҳрида. Энди улар шаҳарнинг замонавий қисмида биргаликда истиқомат қилади.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Нукус Президент совғаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар