...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Жиззахда ички ишлар бўлимига борди


18:27, 31.01.2019 Жамият
 5 831

Президент қурилиши режалаштирилаётган уй-жойлар, ижтимоий объектлар, ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди.

Бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги Мирзо Улуғбек маҳалласида бўлиб, ҳудудда қурилиши режалаштирилаётган уй-жойлар, ижтимоий объектлар, ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди.
 
Жиззах шаҳрини ободонлаштириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланган. Шаҳар бош режасига кўра, Кимёгар, Иттифоқ маҳаллаларида, Мустақиллик кўчасида 5 ва 7 қаватли уйлар қурилади, улар атрофида савдо мажмуалари, клиника, меҳмонхона ҳамда маҳалла идоралари қад ростлайди. Айни пайтда қурилиш бошлаб юборилган. Улар 2022 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
 
Жиззах темир йўл вокзали тубдан реконструкция қилинган. Барча зарур шароитлар яратилган вокзалдан чиқиш биланоқ Мирзо Улуғбек маҳалласи бошланади.
 
Бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти.


 
Хусусан, вокзал ва Тошкент кўчасини бирлаштирувчи ҳудудда 13 та 894 хонадонга мўлжалланган 7 қаватли уй қурилмоқда. Бу уйлар янги кўчанинг икки четида жойлашади, атрофи ободонлаштирилиб, ўзига хос чиройли ландшафт ҳосил бўлади.
 
Жиззах шаҳрида вилоят қўғирчоқ театри қурилади. 250 ёш томошабинга мўлжалланган мазкур маскан жорий йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши мақсад қилинган.
 
Бунинг учун 12 миллиард 700 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.
 
Давлат раҳбарига вилоят аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, шаҳар оқова сув тизимини яхшилаш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берилган.
 
Президент аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш энг муҳим масалалардан бири эканини таъкидлаган. Режадаги ишларни тез ва сифатли бажариш юзасидан топшириқлар берган.
 
Лойиҳалар тақдимотида мамлакат автомобиль йўллари атрофини кўкаламзорлаштириш, йўлбўйи инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилган.
 
Давлат раҳбари Жиззах шаҳридаги 3-сонли ички ишлар бўлимида ҳам бўлиб, ўтган йилги топшириқлар ижросини кўздан кечирган.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Жиззах 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар